“Қонли январь” фожиаси ёхуд Горбачёв ҳаётидаги энг катта хато

Бу қизиқ

image

1987 йилда Тоғли Қорабоғнинг Арманистон сарҳадларига қўшилиши ортидан арманлар томонидан кўплаб гуноҳсиз одамлар ўлдирилди. Бунга чек қўйиш мақсадида 1990 йил 16 январь куни Баку ва бир қанча районларда арманлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувлар бошланиб кетди. 

Қорабоғда кучайиб бораётган кескинликнинг олдини олиш ўрнига Совет ҳукумати Озарбайжон халқига қарши даҳшатли қатлиом бошлади. Шундай қилиб, бу курашлар тарихда "Қора январь", "Қонли январь" ёки "20 январь фожиаси" деб ёдда қолди. 

1990 йил 19 январдан 20 январга ўтар кечаси Совет режимининг ҳарбий бўлинмалари фавқулодда ҳолат эълон қилмасдан туриб, иттифоқнинг Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби Михаил Горбачёвнинг буйруғи билан СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Баку ва бошқа бир нечта вилоятларга бостириб кирди. Тинч аҳолига қуролли тажовуз ортидан юзлаб бегуноҳ инсонлар ўлдирилди ва яраланди. 

Орадан 5 йил ўтиб, 1995 йил 27 апрелда Истанбулда Михаил Горбачёв "Қонли январь" воқеаларини эслаб:

“Бакуда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва у ерга қўшин юбориш менинг ҳаётимдаги энг катта хатойим бўлди”, деган у.

2015 йилда Горбачёв ўзининг “Ҳаёт ва ислоҳотлар” китобида 20 январь куни Бакуга қонли босқин муносабати билан Совет армиясининг позициясини хотирлади. Ўшанда у билвосита бўлса-да, 20 январь қирғини учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

 “Мен бу фожиали воқеадан сабоқ олдим. Ҳокимият экстремал вазиятда куч ишлатишдан бош торта олмайди. Бироқ, бу ҳаракат асосли бўлиши ва муҳим чоралар билан чекланиши керак бўлган. Муаммога фақат сиёсий воситалар орқали ечим топиш керак эди”, деган СССРнинг сўнги президенти.

Ўшанда СССР Коммунистик партияси Бош котиби Михаил Горбачёв ва Мудофаа Вазири Дмитрий Язов Озарбайжон мустақиллик ҳаракатининг ҳукуматни ағдаришга уринишларининг олдини олиш учун ҳарбий ҳолат зарурлигини таъкидлади. Фавқулодда ҳолат эълон қилинишидан олдин 82 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди. 20 январда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг, яна 21 киши ўлдирилди. 25 январь куни Нефтчалада ва 26 январь куни Ланкаронда 8 киши қурбон бўлди.

Озарбайжон ССР Вазирлар Кенгашининг ўша пайтдаги раиси Аяз Муталлибовнинг 1989 йил 25 декабрда ёзган хотираларида келтирилишича, уни Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Абдураҳмон Вазиров чақиртирган. 

“У фалокат юз бераётганини ва биз Москвадан ёрдам сўрашимиз кераклигини айтди. Бизда Ички ишлар вазирлигининг дубулғалари ва таёқлари билан жиҳозланган ўзимизнинг қўшин йўқ эди. Улар фақат Москвадан келган буйруқни бажаришди. Биз Ички Ишлар Вазирлиги ва Вазирлар Кенгашидан ҳарбийлар жўнатишини илтимос қилдик, холос”, деган Озарбайжоннинг собиқ президенти Аяз Муталлибов.

Умумий ҳисобда Совет Армияси қўшинларининг Баку ва Озарбайжон вилоятларига кириб келиши ортидан 150 киши ҳалок бўлган, 744 киши яраланган ва 4 киши бедарак йўқолган. Юзлаб одамлар ҳибсга олинган.  Ҳалок бўлганларнинг асосий қисмини аёллар, болалар ва қариялар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва полициячилар ташкил қилган.

Аскарлар томонидан отилган ёндирувчи ўқлар туфайли 200 та уй , 80 та енгил автомашина, шу жумладан тез тиббий ёрдам машиналари, давлат ва хусусий мулклари вайрон бўлган. 

"70 йиллик император қуллигидан қутулиш учун бош кўтарган озарбайжон халқининг маънавий қатъияти туфайли, советлар қалбида қўрқув пайдо бўлди. Армиянинг шаҳарга ҳужуми чоғида бегуноҳ одамларнинг шафқатсизларча ўққа тутилиши, уларнинг танклар томонидан тор-мор этилиши, қишнинг совуқ, аёзли кечасида гулхан атрофида исиниб, жон сақлаётган тинч аҳолига ҳужумни бутун дунёда нафрат ва ғазаб билан қарши олиши керак” деб ёзган ўша куни “The Guardian” нашри.

Совет аскарларининг беаёв қирғинлари оқибатида фавқулодда ҳолат эълон этилишига қарамай, халқ 22 январь куни пойтахтнинг “Озодлик” майдонида 20 январь қурбонлари хотирасига мотам юриши ўтказди ва бу намойишда 2 миллионга яқин инсон иштирок этди.

Бундан 34 йил аввал содир бўлган бу воқеа Озарбайжонда Умумхалқ мотам куни сифатида қайд этилди ва шундан буён мамлакатда Хотира куни сифатида ўтказилиб келинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Қонли январь Совет армияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг