Қодировнинг аварияга учраган ўғли Москвага олиб кетилди – ОАВ
Олам
−
17 Январь 33691 2 дақиқа
Кеча, 16 январь куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодировнинг кортежи Грозний шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилганди. Автоҳолакатдан сўнг Қодировнинг ўғли Россиянинг Москва шаҳридаги шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Fortanga” нашри хабар берди.
Нашр 16 январь куни кечқурун Грознийдан учиб кетган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг An-148-100EM самолётига эътибор қаратган. Самолёт ҳақида маълумот “Flightradar24”да пайдо бўлган. An-148-100EM беморларни ташиш учун ишлатилади.
Қайд этилишича, Грозний марказидаги содир бўлгани тахмин қилинаётган автоҳалокат жойида йўллар беркитилган ва Адам Қодиров дастлаб олиб кетилган республика шифохонаси яқинида катта тирбандлик юзага келган.
Шу билан бирга, 16 январь куни кечқурун Рамзан Қодировнинг шахсий Airbus самолёти Чеченистон пойтахтидан Москвага йўл олган. “Flightradar24” маълумотларига кўра, самолёт ярим тунда Грознийдан учиб кетган.
ОАВга сиздирилган хабарларга кўра, 18 ёшли Адам Қодиров автокортежда йўлбошчи бўлган ва жуда юқори тезликда ҳаракатланган. Авария вақтида машиналар бир-бирига урила бошлаган, оқибатда кўплаб одамлар жабрланган.
Бундан ташқари, канал маълумотига кўра, машинада чечен аралаш яккакурашлар жангчиси Ҳамзат Чимаев ҳам бўлган. Ижтимоий тармоқларда Чимаевнинг ҳалок бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо бу кейинчалик рад этилди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль