Қодиров Путин учун жонини беришга тайёр эканини айтди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзини “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожин каби ўлим кутаётгани ёки касаллик сабаб вафот этиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

Қодиров Тelegram-каналида ёзишича, у Росиия Президенти Владимир Путиннинг ҳар қандай буйруғини сўзсиз бажаради, ҳатто, унинг охири ўлим билан тугаса ҳам. 

“Мен яна бир бор такрорлашдан чарчамайман ва ғурур билан айтаман: Россия олий бош қўмондони пиёда аскариман ва ўзимга тегишли эмасман. Мен динга, ватанга, унинг манфаатларига мансубман. Владимир Владимировичнинг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёрман, ҳатто натижаси ўлим бўлса ҳам”, деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Шунингдек, Қодиров унинг тезда ўлим топишини башорат қилаётган хорижий нашрларни танқид қилиб, уларни Россиядан хафа бўлган тугалланмаган сиёсатшунослар бошқаришини айтган.

“Президентимизга ҳурмат-эҳтиромда мендан ҳам фидойироқ одам борлигини билсам, тўсатдан жон беришим мумкин. Мени Владимировичдан жон қарзим бор ва у учун бир эмас икки марта ўлишга тайёрман. Шу боис, мен юртимиз ичида нифоқ солиш учун жуда арзонга чоп этилган бундай маълумотларнинг ўзбошимчалик билан тарқатилишига қаршиман”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз аввалоқ Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Дмитрий Гудков “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг тақдири Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни ҳам кутаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Президент Владимир Путинга таҳдид солаётган шахсларни, жумладан, Рамзан Қодировни йўқ қилишга киришиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг