Қодиров Мирзиёевнинг туғилган кунига зотдор отларни совға қилди (видео)
Жамият
−
31 Июль
16992Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга таваллуд куни муносабати билан 2 та зотли от туҳфа қилди. Бу ҳақда Қодировнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
“Дўстлар, бугун Грознийда “Аҳмат” Осиё жанговар лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотли отни топширдим. Бу отлар биродаримиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туғилган куни муносабати билан совғадир. Унинг бу жонзотларга бўлган меҳрини билганим учун, бу совға унга ёқади, деб ишонаман. Отлар ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган”, дейди Қодиров.
Шунингдек, Қодиров Мирзиёевга келгуси ишларида муваффақият тилаб, икки томон ўртасидаги қардошлик муносабатларини қадрлашини билдирди.
“Шунингдек, Шавкат Миромоновичга ва барча Ўзбекистон аҳолисига энг самимий тилакларимни етказишни сўрадим. Чеченистон минтақаларимиз ўртасидаги мустаҳкамланган яқин қардошлик муносабатларини юксак қадрлайди. Албатта, бу борада Шавкат Миромоновичнинг шахсан ўзи катта ҳурматга сазовор. Биз фаол тажриба ва билим алмашамиз, бу ҳам Чеченистон Республикаси, ҳам Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳисса қўшади. Ўзбекистон халқига фаровонлик, Шавкат Мирзиёевга эса узоқ умр ва ўз республикасини ривожлантириш режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман!”, дейди Чеченистон раҳбари.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди.