Қодиров Чеченистон раҳбари сайловида қатнашиш учун ўз номзодини илгари сурди 

Олам

image

Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасининг амалдаги раҳбари Рамзан Қодиров Республика раҳбари сайловларида қатнашиш учун расман ўз номзодини қўйди. Бу ҳақда сайлов комиссиясига асосланиб хабар берилган.  

“6 июль куни 2021 йил 19 сентябрга белгиланган Чеченистон Республикаси раҳбари сайлови учун Чеченистоннинг амалдаги раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодиров номзоди илгари сурилди”, дейилган сайлов комиссияси хабарида. 

Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Чеченистон раҳбари лавозимига номзодларни кўрсатиш муддати эртага, 8 июль куни тугайди. 

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистон Республикасини бошқариб келмоқда. Чеченистон раҳбарлигига сўнгги сайловлар 2016 йил 18 сентябрда бўлиб ўтган. Қодиров охирги сайловларда 97,56 фоиз овоз тўплаган. 

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров Россия Президенти Владимир Путинга Чеченистон раҳбарини сайлаш бўйича қўшимча кўрсатмаларни кутаётгани ва давлат раҳбарининг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёрлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг