Садоқатли пиёда аскар каби кўрсатмаларингизни кутаман — Қодиров Путинга юзланди

Олам

image

Бугун, 23 июнь куни Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров мамлакат Президенти Владимир Путин билан видеоконференция орқали суҳбатлашди. Қодиров Путинга юзланиб, Чеченистон раҳбарини сайлаш бўйича қўшимча кўрсатмаларни кутаётгани ва давлат раҳбарининг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёрлигини айтди.

“Владимир Владимирович, бу йил Чеченистонни яна бир муҳим воқеа кутмоқда — кўп босқичли сайловлар, жумладан Чеченистон Республикасининг раҳбарлиги учун. Минтақа уларга тўлиқ тайёр, шунинг учун сизнинг содиқ пиёда аскарингиз сифатида мен қўшимча кўрсатмаларингизни кутмоқдаман ва сизнинг ҳар қандай буйруғингизни бажаришга тайёрман”, дейди Қодиров.

Президент Владимир Путин эса бунга жавобан Рамзан Қодировдан сайловларда қатнашишни сўраган ва унга муваффақият тилаган. 

“Кўп ишлар қилинди, ҳали қилиниши керак бўлганлари ундан ҳам кўп. Сиз барча мавзудан хабардорсиз, самарали ишлайсиз, вазиятни ичкаридан биласиз, шунинг учун сайловда қатнашинг. Мен ўйлайманки ўз ишингизни давом эттиришингиз керак. Ўз томонимдан эса сизга фақат муваффақият тилашим мумкин”, дейди Путин.

Россия раҳбари Қодиров даврида минтақадаги ҳаёт хавфсизроқ бўлганини таъкидлаган.

“Сизнинг тўғридан-тўғри иштирокингиз билан Чеченистон Россия Федерациясининг энг хавфсиз субъектларидан бирига айланди. Бу мутлақо мукаммалдир. Чечен халқининг жасорати ва сабр-тоқати туфайли биз кўпчиликни енгишга муваффақ бўлганимиз. Жумладан, Совет давридан қолган биз учун жуда қийин ва ўта оғир жараёнларни ҳам”, дея тушунтирди у.

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери республикага раҳбарлик қилиб келади. Чеченистон раҳбарлиги учун сўнгги сайловлар 2016 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган. Рамзан Қодировннинг отаси Аҳмат Қодиров ҳам Чеченистонга раҳбарлик қилган (2000-2004). 2004 йилнинг 9 май куни Грозний шаҳридаги “Динамо” стадионида “Ғалаба куни” муносабати билан ўтказилган байрамда теракт юз берган. Содир бўлган катта портлашда Республиканинг ўша пайтдаги раҳбари Аҳмат Қодиров ҳам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг