Қобулдаги портлашда 10 га яқин одам қурбон бўлди – ОАВ
Олам
−
05 Сентябрь 2022
3556Бугун, 5 сентябрь Афғонистон пойтахтидаги Россия элчихонасининг консуллик бўлими яқинида юз берган портлашда камида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали афғон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, қурбонлардан ташқари камида 15 киши жабрланган.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Қобул вақти билан соат 10:50 да мамлакатнинг Афғонистон пойтахтидаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш жойи яқинида номаълум жангари портловчи мосламани ишга туширган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 сентбярь куни Қобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт содир этилди. “Reuters” полицияга таяниб хабар беришича, ушбу портлашни худкуш-террорчи содир этган. Россия ТИВ маълумотига кўра, портлашда дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган.
LiveБарчаси