Қоҳирада уй қулаши оқибатида қурбон бўлганлар сони кескин ошди
Олам
−
28 Март 2021 5098 1 дақиқа
Аввалроқ, Миср пойтахти Қоҳирада кўп қаватли бино қулагани ҳақида хабар берган эдик. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, кўп қаватли уй қулаши натижасида ҳалок бўлганлар 22 нафарга етди. Бу ҳақда "El Balad" нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, ҳодисада жабрланганлар сони 25 нафарга этди. Ҳозирда уч киши бедарак йўқолган ва қутқарувчилар уларни қидиряпти. Қолган барча жабрланувчилар Ал-Салам шифохонасига олиб борилган.

Бино дастлаб айтилганидек 10 қаватли эмас, 9 қаватли бўлгани айтилмоқда.
Қоҳира губернатори генерал-майор Холид Абдель Аал прокуратура суриштирувни якунлаши билан муҳандислик қўмитаси тузилиб, етказилган зарарни ҳисоблашга кўрсатма берган.



Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь