Қизнинг яланғоч суратларини тарқатиш билан шантаж қилган йигит ушланди (видео)
Crime
−
13:56 1521 1 minute
17 ёшли қизнинг яланғоч суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Боғдод туманида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқ орқали Ғиждувон туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган қиз билан танишган. У ўзини Али деб таништириб, мулоқот давомида қизнинг яланғоч суратларини қўлга киритган. Кейин эса уларни интернетда тарқатиб юбормаслик учун пул талаб қилган ва қиздан 595 минг сўм ундирган.
Гумонланувчи сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, жорий йилнинг 18 октябрь куни қиздан танишининг номига расмийлаштирилган банк картасига 595 минг сўм ўтказдирган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида фуқарони шахсий ҳаётига оид суратлар ва ёзишмаларини интернет ҳамда қариндошларига тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 9 миллион сўм талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All