Қизилтепага янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
23 Октябрь 2023
10395Бугун, 23 октябрь куни Навоий вилояти Қизилтепа туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Қизилтепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилиб, вилоят ҳокими томонидан Бобомуродов Бекзод Нуриддинович Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Бекзод Бобомуродов 1983 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Лавозимга тайинлангунига қадар Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь