Ҳокимият тепасида аёллар. Тошкентда илк бор туман ҳокимлигига аёл киши ўтирди
Жамият
−
09 Октябрь 2023
19794Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Аллабергенова Нилуфар Анваровна Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Аллабергенова шу пайтгача қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2019 йилдан шу кунга қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ шу пайтгача Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь