Қитъа чемпионатида ўзбек боксчилари яна 5 та ярим финал чиптасини нақд қилишди
Спорт
−
07 Ноябрь 2022
3654Айни кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. 6 ноябрь кунги дастурда етти нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилди.
-54 кг вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров чорак финалда эронлик Меҳди Хусравини мутлақ устунлик билан мағлубиятга учратди. -57 кда Абдумалик Халаков ҳам эронлик боксчи Сажад Муҳаммадпурсамаринга қарши рингга чиқиб, ғалабага эришди. -60 кгда Адҳамжон Муҳиддинов Таиланд вакили Хунатип Пиднучдан устун келди. -63,5 кгда эса Руслан Абдуллаев чорак финалда филиппинлик Жеймс Палицега ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси вакилларидан Асадхўжа Мўйдинхўжаев -67 кгда ҳиндистонлик Амит Кумарга қарши баҳс олиб борди ва ҳакамлар қарорига мувофиқ 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Кечаги кунги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоасига омад кулиб боқмади. -48 кгда Фарзона Фозилова, -60 кг вазн тоифасида Дилфуза Бекова ўз жангларида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокларини якунлашди.
Маълумот учун, Осиё чемпионати баҳслари 13 ноябрга қадар бўлиб ўтади
LiveБарчаси
Пезешкиён Озарбайжонга етиб борди.
28 Апрель