Қишлоқ ва маҳалла шароитини яхшилашга 21 трлн сўм ажратилади
Жамият
−
24 Март 2021
2862Жорий йилда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, давлат бюджетидан берилган маблағ ёнига камида худди шунча маблағ қўшиб, лойиҳларни амалга оширади. Бу ҳақда Президент раислигидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.
“Бугунги йиғилишда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими жорий йилги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, давлат бюджетидан берилган маблағ ёнига камида худди шунча маблағ қўшиб, лойиҳалар таннархини арзонлаштириб, қандай ишларни амалга ошириши, уларнинг натижадорлиги ҳамда қайтими бўйича ҳисобот беради.
Жорий йилда қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли шароитини яхшилашга, жами 21 триллион сўм йўналтирамиз. Бундай маблағ, шу кунгача бирор марта берилмаган”, дея таъкидлади Президент.
Қайд этилишича, 9 та йўналиш бўйича ажратилаётган ушбу маблағлар ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими билан муҳокама қилинган.
LiveБарчаси