“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича 600 киши жавобгарликка тортилди – БП

Жамият 8643
image

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ижросида камчиликка йўл қўйган 600 дан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда бугун, 6 июль АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим катта прокурори Фаррух Султонов маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби томонидан Инвестиция дастуридаги 2 413 та, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги 676 та ва “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурларидаги 11 427 та лойиҳанинг ҳар бири мониторингга олинган.

Маълумотга кўра, дастурлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 252 нафар масъуллар интизомий, 359 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Шунингдек, қурилиш соҳасида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 61 та жиноят ишлари қўзғатилган ва 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.

Нозима Назирова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 2.9
t
×