Энди бюджет маблағлари талон-торож қилинса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади
Жамият
−
24 Март 2021
7306Эндиликда республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларнинг талон-торож қилинса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича ўтказилаётган видеселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Йиғилишда Турсунхон Худайбергенов, унинг ўринбосари Алишер Усмонов ва Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ҳар ҳафтада жойига чиққан ҳолда, биттадан вилоятдаги ишлар аҳволини муҳокама қилиши ҳамда ҳар ойда Президент Администрациясига ахборот киритиши таъкидланди.
Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов бундан буён республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган жуда катта маблағларни манзилли, талон-тарож қилмасдан ҳар бир сўмини қандай самарали ишлатилишини прокуратура тизими, туман ва шаҳарлар прокурорларининг ёрдамчилари томонидан қандай назорат этилишини тушунтириб берди.
Мавлоновга кўра, сўнгги икки йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун ажратилган 10 трлн сўмнинг 845 млрд сўми талон тарож қилинган.
Энди бюджет маблағи талон-тарож бўлса, мутасаддилар қаторида, прокурорлар ҳам жавобгар бўлиши қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь