Давлат қурган йўл, бино ва ариқларнинг бутунлигини таъминлаш аҳолига юклатилади

Жамият

image

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Йиғилишда бундан буён “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киришини маҳаллий кенгашлар белгилаши қайд этилди.

Туман ва шаҳар ҳокимининг иқтисод, қурилиш ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари ўз дастурлари доирасида зарур маблағлар ва амалга ошириши лозим бўлган ишларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маҳалла раиси билан бирга, ҳудудий кенгашларда ҳимоя қилади.

“Банкларга кўрсатма берамиз кенгашлар тасдиқламаса, пул ўтказилмайди”, дея таъкидлади Президент. 

Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари “манзилли дастури”ни тасдиқлайди.

“Бунда, дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг “ижтимоий ҳамкорлиги”ни ҳам назарда тутиш зарур.

Яъни, давлат янги йўл қуриб берса, унинг атрофига дарахт экиш, қазиб берилган ариқ ва зовурларни кейинчалик тозалаш, қурилган биноларнинг бутун сақланишини таъминлаш бўйича маҳалла аҳолиси ўзига мажбурият олади”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Обод қишлоқ Обод маҳалла

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг