Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 8 август куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Маълум қилнишича, Анвар Расулович Каримов эндиликда Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритади. Анвар Каримов жорий йилнинг февраль ойида Молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган ва бугунги кунгача Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди. 

Анвар Каримов 1977 йил Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти – олий. 1998 йилда Гулистон Давлат университети ҳамда 2002 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган

Иш фаолиятини 1999 йил Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри молия бўлимида иқтисодчи, 1-тоифали иқтисодчи ва етакчи иқтисодчи лавозимларида бошлаган. 2003-2007 йиллар давомида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ва туманида бўлим мудири ўринбосари ва бўлим мудири бўлиб ишлаган.

Шунингдек, 2005-2007 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимиятида молия бўлими мудири, 2009-2014 йилларда Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2014 йилдан 2017 йилга қадар Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи ва 2017 йилда Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2017-2019 йиллар оралиғида Молия вазири ўринбосари ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимларида фаолиятини давом эттирган.

2019 йилдан 2023 йилга қадар Сирдарё вилояти ҳокимиятида молия бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ботир Тоғаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган бўлса, Алишер Шукуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида иш бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўринбосар Қишлоқ хўжалиги вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг