“Қиш меваси”. Мандаринлар кимларга мумкин эмас?
Саломатлик
−
17 Ноябрь 2021 13847 1 дақиқа
Мандаринлар фойдали хусусиятларга тўла, лекин баъзида овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлган инсонлар учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда нутрициолог Наталия Кушнир маълум қилди.
“Мандаринлар B, P, K, D витаминларига бой, минераллар, кальций, магний ва калийни ўз ичига олади. Бундан ташқари, мандаринлар ажойиб антидепрессант ҳисобланади. Уларнинг нафақат таъми, балки ранги, хушбўйлиги ҳам ёқимли”, дейди мутахассис.
Бироқ, Кушнир мандаринларни ортиқча истеъмол қилмасликни ва 2-3 ёшгача бўлган болаларга бермаслик кераклигини айтган.
“Ошқозон-ичак тракти касалликлари: гастрит, колит, ошқозон яраси, шунингдек ошқозон ости бези ва ўт пуфаги билан боғлиқ муаммолари бўлган одамлар учун нордон мевалар тавсия этилмайди”, дея хулоса қилган эксперт.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь