Қиролича Елизавета II нинг вафоти сабабли АПЛ учрашувлари қолдирилди

Спорт

image

Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг вафоти муносабати билан футбол бўйича Англия Премьер лигаси ўйинлари қолдирилди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайтида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, Англия чемпионатининг 10, 11 ва 12 сентябрь кунларига белгиланган 7-тур ўйинлари бошқа санада бўлиб ўтади.

АПЛ раҳбари Ричард Мастерснинг сўзларига кўра, Премьер лига ва клублар Қиролича Елизавета II нинг Буюк Британия олдидаги хизматларига ҳурмат бажо келтирмоқчи.

“Лига ва клублар Қиролича ҳазрати олияларининг мамлакатимиз олдидаги узоқ ва тинимсиз хизматига ҳурмат бажо келтирмоқчи. Бизнинг энг кекса монархимиз сифатида у илҳом манбаи бўлиб, фидокорона ҳаётидан кейин ақлбовар қилмайдиган мерос қолдирди. Бу нафақат халқ учун, балки бутун дунё бўйлаб Қиролича ҳайратда қолдирган миллионлаб одамлар учун жуда қайғули вақт. Биз унинг вафотидан қайғураётганлар сафига қўшиламиз”, деган Ричард Мастерс.

Эслатиб ўтамиз, кеча 8 сентябрь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. У 1952 йилнинг 6 февралида тахтга ўтирган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг