Қиролича Елизавета II дафн қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг дафн маросими Виндзор қасридаги Қирол Жорж VI ёдгорлик капелласида бўлиб ўтди. У эри шаҳзода Филипп билан дафн этилди. Бу ҳақда қироллик оиласи сайтида хабар берилди.

Ундан олдин тобутдан тож, скипетр (салтанат ҳассаси) ва держава (монарх ҳокимиятининг рамзий белгиси) олиб ташланган. Улар Виндзорнинг бош руҳонийига топширилган. Кейинроқ қироллик заргар бу буюмларни императорнинг қимматбаҳо буюмлари сақланадиган Тауэр минорасига етказиб беради.

Қироличанинг дафн маросими муносабати билан оммавий тадбирлар ниҳоясига етди.

Шахсий дафн маросими 19 сентябрь куни кечқурун бўлиб ўтди. Унда қирол Чарльз III ва қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.  Елизавета II дафн этилган ибодатхонада унинг ота-онаси қирол Жорж VI ва қиролича Елизавета, шунингдек, синглиси малика Маргаретнинг куллари дафн этилган.

Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. У 96 ёшда эди. У қиролликни 70 йил бошқарди. 19 сентябрь куни Буюк Британия пойтахтига бутун дунёдан 500 га яқин юқори мартабали меҳмонлар йиғилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қироличанинг охирги қабулига Буюк Британиянинг барча тирик собиқ Бош вазирлари келишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг