Қирғизистонлик эркак Facebookʼдаги постлари учун ҳибсга олинди (видео) 

Олам

image

Қирғизистонда полиция ҳукуматни ағдаришга чақирганликда гумон қилинган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Чуй вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ижтимоий тармоқлар мониторинги чоғида Facebook ижтимоий тармоғида “Берик Держинский” номи билан муаллиф томонидан мунтазам равишда мамлакат раҳбариятига йўлланган, ҳукумат амалдорларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш мақсадида оммавий тартибсизликлар уюштиришга чақирувчи салбий материаллар чоп этилгани аниқланган. 

Қирғизистонда собиқ вазир ва унинг ўғли қамалди north_east

Қирғизистонда собиқ вазир ва унинг ўғли қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 233-моддаси (оммавий тартибсизликлар) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Полициянинг хабар беришича, суд-лингвистик экспертиза ўтказилган ва хулосага кўра, мазкур нашрларда амалдаги ҳукуматни ағдариш ёки ўзгартиришга чақириқлар ва оммавий тартибсизликлар аломатлари мавжудлиги тасдиқланган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳисоб эгасининг шахсини аниқлаган. У 50 ёшли О.Б. исмли эркак бўлиб, тинтув давомида ундан “Элдик кенеш ҳаракати” жамоат ташкилотининг шахсий гувоҳномаси ва ашёвий далил топилиб, олиб қўйилган. Эркак тергов изоляторига жойлаштирилган. 

Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган видеода эркакнинг ҳибсга олиниши махсус кучлар иштирокида амалга оширилганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда махсус хизмат ходимлари маҳаллий қўшиқчи Қайрат Примбердиевни қўлга олганди. Хонанда Қирғизистон Жиноят кодексининг 330-моддаси (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни (нифоқ) қўзғатиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида ушланган. У YouTube каналида миллий адоватни қўзғатишга қаратилган баёнотлар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг