Қирғизистонда Миллий хавфсизлик маҳаллий хонандани ҳибсга олди

Олам

image

Қирғизистонда махсус хизмат ходимлари маҳаллий қўшиқчи Қайрат Примбердиевни қўлга олди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, хонанда Қирғизистон Жиноят кодексининг 330-моддаси (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни (нифоқ) қўзғатиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида ушланган. У YouTube каналида миллий адоватни қўзғатишга қаратилган баёнотлар берган.

Қайрат Примбердиев 1985 йилда туғилган. 39 ёшли хонандага четга чиқмаслик тўғрисида ёзма мажбурият тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Қирғизистонда собиқ вазир ва унинг ўғли қамалди north_east

Қирғизистонда собиқ вазир ва унинг ўғли қамалди

Ҳозирда тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни (нифоқни) қўзғатишга қаратилган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириб, қонун ҳужжатларида ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жиноий жавобгарлик назарда тутилганини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида мамлакатнинг махсус хизмат ходимлари Искандар Ҳамроқулов исмли шахсни фирибгарликда гумон қилиб қўлга олганди. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Жалолобод вилояти бўйича ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан яқин алоқада бўлганини айтиб, фуқароларни нотўғри йўлга бошлаган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан жиноят таъқибига доир масалаларни ҳал этишда воситачилик хизматларини таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Қайрат Примбердиев махсус хизмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг