Қирғизистонда ерости казиноси фаолиятига чек қўйилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Sun Club” деб номланган ерости казиноси фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирликнинг Жиноят қидирув бош бошқармасига пойтахтда қимор ўйинларини ташкил этган клуб ҳақида маълумот келиб тушган. Аниқланишича, номаълум шахслар махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда у ерда қимор ўйинларини ташкил қилган. Департаментнинг тушунтиришича, бильярд клубига ўхшаган ерости қимор ўйингоҳида жараён эҳтиёткорлик билан кузатилган.

Тезкор тадбир давомида бинода қимор ўйнаш жойлари топилган. Ташриф буюрувчилар клубнинг алоҳида хоналарида покер ўйнаган. Дастлабки маълумотларга кўра, қимор ўйинлари ташкилотчиси 1991 йилда туғилган фуқаро Э.А. қимор шохобчаси фаолияти учун шароит яратиб, фуқароларни ўйинларда иштирок этишга таклиф қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 2191- моддаси (Қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатишда гумонланиб қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон казино Қимор Бишкек шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг