Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

−

image

Қирғизистонда юз берган зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Бугун, 14 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 12:59 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари 40,1 градус шимолий кенглик, 71,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4,5 балл. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 233 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида 3 балл, 38 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 декабрь куни Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг