Ўзбекистоннинг икки вилоятида зилзила бўлди
Жамият
−
13 Декабрь 2023 10751 1 дақиқа
Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Бугун, 13 декабрь куни соат 10:13 да зилзила юз берди. Ер силкиниши эпимаркази Навоий вилояти, Хатирчи тумани. Зилзила координаталари 40,31 градус шимолий кенглик, 65,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 306 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Хатирчи туманида 3-4 балл, 17 км.
Навбаҳор туманида 3 балл, 33 км.
Навоий шаҳрида 2 балл, 44 км.
Нарпай туманида 2 балл, 45 км.
Каттақўрғон туманида 2 балл, 49 км.
Нурота туманида 2 балл, 49 км.
Пахтачи туманида 2 балл, 52 км.
Кармана туманида 2 балл, 55 км.
Қўшработ туманида 2 балл, 61 км.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь