Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилди
Жамият
−
24 Август
2908Бугун, 24 август куни Тошкент вақти билан соат 01:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 39,82 градус шимолий кенглик; 71,39 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сўх туманида 2-3 балл, 37 км;
- Фарғона туманида 2 балл, 61 км;
- Риштон туманида 2 балл, 62 км;
- Фарғона шаҳрида 2 балл, 71 км;
- Қувасой шаҳрида 2 балл, 72 км;
- Олтиариқ туманида 2 балл, 72 км;
- Ўзбекистон туманида 2 балл, 73 км;
- Бағдод туманида 2 балл, 76 км;
- Марғилон шаҳрида 2 балл, 76 км.