Қирғизистонда ҳам зилзила содир бўлди
Олам
−
04 Март 2024 12267 1 дақиқа
Бугун, 4 март куни Қирғизистонда ҳам зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Сейсмология институти хабар бермоқда.
Зилзила эпимаркази Қирғизистон ҳудудида жойлашган: Чўлпон-Ота шаҳридан 35 км шимоли-ғарбда, Олмаота шаҳридан 40 км жанубда, Бишкек шаҳридан 190 км шимолда.
Маҳаллий вақт билан соат 12:22 да содир бўлган зилзиланинг кучи эпимарказида 6 балли деб топилган. Республиканинг аҳоли гавжум ҳудудларида зилзила интенсивлиги: Чўлпон-Ота шаҳрида – 4 балл, Бишкек шаҳрида, Қумтор конида, Қоракўл шаҳрида – 3,5 баллни ташкил этган.
Зилзиладан бир неча сония олдин телефонларга 5,4 магнитудали зилзила кутилаётгани ҳақида хабар келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳам зилзила содир бўлганди. Тезкор маълумотларга кўра, Олмаота вилоятида зилзила кучи 5 балл, Жетису вилоятида 2 баллни ташкил этган. Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида ҳам 2-3 балли зилзила бўлди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025