Олмаотада кучли зилзила юз берди

Олам

image

Қозоғистондаги Олмаота шаҳри аҳолиси бугун, 4 март куни кучли зилзила содир бўлганини ҳис қилди. Шаҳарда сиреналар эшитилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, соат 11:22 да Олмаотада зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 31 км жанубда жойлашган. Олмаотада зилзила кучи 5 баллни ташкил этган. 

“Ўзаро ҳамкорлик алгоритмига кўра, тегишли давлат органлари хабардор қилинди. Ички ишлар органларининг тезкор навбатчисига шаҳардаги бино ва иншоотларни вайрон бўлганлиги ва шикастланганлигини визуал текшириш тўғрисида маълумот тўплаш учун маълумотлар киритилди, вайронагарчиликлар мавжудлиги ва ҳаётни таъминлаш объектлари фаолияти мониторинги олиб борилмоқда”, дейилади ФВБ хабарида. 

Интернетда кўплаб одамлар квартиралар ва офислардан кўчага югураётгани тасвирланган видеолар тарқалмоқда. Видеоларда машиналар сигнализацияси ишлаб кетганини эшитиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 январга ўтар кечаси Олмаота аҳолиси кучли ер силкинишини ҳис қилган эди. Зилзила 5 балли деб баҳоланган. Олмаотадаги зилзила оқибатида 60 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олгани маълум бўлди. Олмаота вилоятида зилзиладан кейин 40 дан ортиқ биноларда ёриқлар аниқланган.  

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Олмаота шаҳрида яқин кунларда 12 балли зилзила содир бўлиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буни рад этди ва зилзиланинг вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойни прогноз қилишнинг деярли имкони йўқлигини билдирди.

23 февраль куни Қозоғистоннинг барча ҳудудларида режали сейсмик тайёргарлик ишлари ўтказилди. Олмаота Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нурлан Атиқаев мазкур тадбир аҳолини экстремал вазиятларга тайёрлаш ва хавфсизлик маданиятини ошириш мақсадида ўтказилганини айтган


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон зилзила Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг