Олмаотада яқин орада 12 балли зилзила бўлиши ростми?
Олам
−
01 Февраль
28572Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида яқин кунларда 12 балли зилзила содир бўлиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буни рад этди.
“Сейсмолог олимларнинг маълумотига кўра, зилзиланинг вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойни прогноз қилишнинг деярли имкони йўқ”, дейилади ушбу хабарда.
ФВВ фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотларга ишониб, хавотирга тушмасликларини сўраган.
Шунингдек, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра, ерда аномал зилзилани вужудга келтирувчи ўзгаришлар йўқлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни Олмаотада 5 балли зилзила кузатилган ва бунинг оқибатида 44 киши жароҳатланганди. 30 январь куни Олмаотада яна зилзила юз берди ва сейсмологлар зилзила кучини 2 баллга баҳолади.