Қирғизистон собиқ Бош вазири 18 йилга “кесилди”

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Сапар Исоқовга ҳукм ўқилди. Таъкидланишича, амалдор 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Қайд этилишича, иш Бишкекнинг Первомайский туман судида судья Марат Сиддиқов раислигида кўриб чиқилган. Суд ҳукуматнинг собиқ раҳбари Сапар Исоқовни Қирғизистон Жиноят кодексининг 319-моддаси (коррупция) бўйича айбдор деб топди ва 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Суд қарори билан, Сапар Исоқов тарихий музейни реконструкция қилишда, шунингдек, Чўлпон-ота шаҳридаги эстакадани реконструкция қилиш жараёнида коррупцияга аралашганликда айбдор деб топилди. Ушбу икки ҳолатнинг ҳар бири учун у 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд шундан сўнг унга 16 йил қамоқ жазоси белгилаб қўйди. Натижада Бишкек иссиқлик электр станциясини реконструкция қилиш тўғрисидаги суд қарори инобатга олиниб, Сапар Исоқов 18 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Исоқов қаттиқ тартибли колонияда сақланиши белгилаб қўйилди .Шунингдек, Сапар Исоқов давлатга 247 миллион 650 минг 281 сом (тахминан 3,3 миллион доллар) тўлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев устидан ҳам суд жараёни кетмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бош вазир

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг