Қирғизистон прокуратураси Атамбоевни одам ўлдирилишда алоқадор деб ҳисоблайди
Олам
−
19 Май 2020
9826Қирғизистон Республикаси тергов идоралари мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевни 2019 йил 7 август куни Бишкек яқинидаги Қой-Тош қишлоғида юз берган тўқнашувлар пайтида махсус кучларнинг ўлдирилишида иштирок этган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Қиргʼизистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
“Алмазбек Атамбоев ва Канат Сагимбаев (Атамбоевнинг собиқ қўриқчиси) Усенбек Ниязбеков ҳамда бошқа жабрланувчиларни ўлдиришда иштирок этишган“, дейилади хабарда.
Бўлимнинг маълум қилишича, Ниязбеков Атамбоевга тегишли бўлган SVD ов милтиғи орқали отиб ўлдирилган.
“Экспертиза шуни кўрсатдики, Ниёзбековнинг танасидаги ўқларга кўра, у Атамбоевга тегишли бўлган ов милтиғидан отилган“, дейилади Бош Прокуратура баёнотида.
Маълумот учун, 2019 йил 7 август куни Бишкек яқинидаги Қой-Таш қишлоғида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг “Алфа“ махсус кучлари ва собиқ давлат раҳбари тарафдорлари билан тўқнашув юзага келган. Тўқнашувлар 8 август куни махсус кучларнинг собиқ давлат раҳбарини ҳибсга олиш бўйича янги уриниши билан давом этди. Шундан сўнг Атамбоев Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таслим бўлди ва ҳибсга олинди.
Маълум қилинишича, 7-8 август воқеалари пайтида 225 киши жабрланган. Улардан 91 нафари Ички ишлар вазирлиги ва 40 нафари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходими.
Атамбоевга бир қатор оғир жиноятлар, жумладан қотиллик, ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олишни ташкил этиш, коррупция ва ноқонуний бойитиш каби айблар қўйилган. Суд қарори билан собиқ президент ва унинг оила аъзоларининг мол-мулки мусодара қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь