Қирғизистон Қўқонга темирйўл қуришни режалаштирмоқда

Олам

image

Қирғизистон яқин йилларда бир нечта темирйўл қурилиши лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг 2030 йилгача бўлган Миллий ривожланиш дастурида сўз боради.

Қайд этилишича, 2030 йилгача транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш режалари темирйўл тармоқларини ривожлантиришни ўз ичига олади.

“Хусусан, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” магистрали лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу транзит имкониятлари ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Қолаверса, ушбу дастурда ички темирйўлларни кенгайтириш ҳам режалаштирилган. Улар орасида “Балиқчи–Қорақўл” йўналиши лойиҳаси ҳам бор, унинг яратилишини Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2024 йилнинг май ойида эълон қилган эди.

Бoткен вилоятини ривожлантириш режаси доирасида “Бoткен–Қўқон”  темирйўлини қуриш кўзда тутилган. Маълум қилинишича, бу иш ўринлари яратишга, транспорт инфратузилмасини яхшилашга ва савдони ривожлантиришга ёрдам беради. Лойиҳанинг батафсил маълумотлари ҳозирча келтирилмаган.

Бундан ташқари, дастурда Жалолободда халқаро аэропорт яратиш, Бoткен ва Раззоқов аэропортларини модернизация қилиш, “Чотқол–Тошкент”  автомобиль йўлини қуриш ва бошқа бир нечта автомобиль йўлларини янгилаш ҳам назарда тутилган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой узунлиги 454 км бўлган темирйўл тармоғи йўналишини келишиб олганди. Молия масалалари кейинги муҳокамаларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг “Йўловчилар ташиш” АЖ ва Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти раҳбарлари “Остона – Самарқанд” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши масаласида келишувга эришганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг