Қирғизистон 1,7 млрд долларлик суверен облигациялар чиқаришга тайёрланмоқда
Жамият
−
21 Январь
1270Қирғизистон ўз тарихида биринчи марта 1,7 миллиард долларлик суверен облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазири Бахит Сиддиқов Гонконгдаги Осиё молиявий форумидаги иштирокидан сўнг Хитойнинг “China Daily” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Вазирнинг фикрича, суверен облигациялар мамлакатнинг халқаро капитал бозорига кириши учун муҳим қадам бўлади. Облигацияларнинг тахминий муддати қарийб 10 йилни ташкил қилади.
“Биз халқаро капитал бозорини мамлакатимиз учун муҳим ва истиқболли молиялаштириш манбаи деб биламиз. Таклиф этилаётган эмиссия ҳажми қарийб 1,7 миллиард долларни ташкил этади, олдиндан эълон қилинган маълумотларга кўра, тўлов муддати тахминан 10 йилни ташкил этади”, деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, облигациялар чиқаришга тайёргарлик кўриш ахборот тадбирлари ва родшоуларни ўтказишни ўз ичига олади. Улардан баъзилари Қирғизистон Осиё минтақасидаги асосий молиявий марказ деб ҳисоблаган Гонконгда аллақачон бўлиб ўтган.
“Биз Гонконгнинг молиявий марказ сифатидаги мақомидан инвесторларнинг қизиқишини ошириш, кенгайтириш ва диверсификация қилиш учун фойдаланишга интиламиз”, дея хулоса қилган вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар 3 йилга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси