Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди

Олам

image

Бугун, 3 июнь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида чегарада отишма содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Қирғизистон чегара хизмати матбуот марказига асосланиб хабар берди.

“Давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди”, дейди матбуот котиби. 

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон чегарачилари Боткен вилоятининг Боткен туманидаги Булоқ-Боши ҳудудида хизмат ўташ чоғида шартли чегара чизиғини ноқонуний кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига кириб келган тожик чегарачиларини аниқлаган.

“Тожикистон чегара қўшинлари аскарлари Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинларининг Қирғизистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳақидаги қонуний талабларини эътиборсиз қолдириб, Қирғизистон ҳарбий хизматчиларига қарата ўт очган. Икки давлат чегарачилари ўртасида отишма бошланган, тожик томони миномётлардан фойдаланган”, деган қирғиз томони вакили. 

Таъкидланишича, дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томонидан ярадорлар ва жароҳатланганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара қирғиз-тожик

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг