Қидирувдаги ўзбекистонлик Бишкекда қўлга тушди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023 12188 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувга берилган мамлакат фуқароси – 1997 йилда туғилган А.С.Ш. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан Бишкекда қўлга олинди.
“А.С.Ш. жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оғир жиноят содир этган. Кейин жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. У Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро ва давлатлараро қидирувга берилган”, дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.
А.С.Ш. Бишкекнинг Первомай туман суди қарори билан у Ўзбекистонга чиқариб юборилган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь