Қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШда ушланди 

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланиб, ҳуқуқ-тартибот органларидан яшириниш учун чет элда қочиб юрган қидирувдаги 37 ёшли шахс АҚШда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди

Қайд этилишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан Америка Қўшма Штатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси билан ҳамкорликда қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга қайтариш амалга оширилган. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2023 йилда қидирув эълон қилинган 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида аниқланиб, ушланган ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи, Андижон вилоятида туғилган 35 ёшли Азизбек Тоштемиров халқаро қидирувга берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон ўзбекистонлик Элчихона гиёҳванд моддалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг