Миграция агентлигининг собиқ мулозими қидирувга берилди
3-саҳифа
−
14 Май 3790 2 дақиқа
Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи, Андижон вилоятида туғилган 35 ёшли Азизбек Тоштемиров халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақдаги эълон Интерпол сайтида пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Кореядаги ваколатхона раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Азизбек Тоштемиров 2025 йилнинг март ойида турли қонунбузарликлар учун ишдан бўшатилган. Ҳозирда у фирибгарликда гумон қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, Азизбек Тоштемиров лавозимдалиги даврида Жанубий Кореяга ишга кетиш учун ўтказиладиган баъзи EPS–Topik имтиҳонлари вақтида айрим номзодлар ўрнига бошқа шахслар киритилгани, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг баъзи ходимлари эса уларга тестдан ўтишда гўёки ёрдам бергани ҳолатлари кузатилган ва эҳтимолий қонунбузарлик тўғрисида фуқаролардан бир қанча мурожаатлар бўлган.
2025 йилнинг августида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига ноқонуний равишда пул олган Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси ва агентлик марказий аппарати бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилганидан сўнг, агентликнинг Сеул шаҳридаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликлари собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳнинг ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупцион схемани фош этган эди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси