Қибрайда масъуллар мевали дарахтларни кесиб ташлади (видео)
3-саҳифа
−
13 Август 6197 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Ботаника маҳалласида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолатга Қибрай тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ботаника маҳалласидаги ёшларнинг таклиф ва истаклари инобатга олиниб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида жорий йилдаги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида, мазкур маҳалладаги 2-кўп қаватли уйнинг орқа тарафидаги, қаровсиз бўлган жами майдони 34 сотих ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлашириш ҳамда маҳалла ёшлари учун умумий майдони 800 квадрат метрни ташкил этадиган 20х40 майдондаги сунъий қопламли ёпиқ футбол майдонини қуриш лойиҳаси маҳалла ёшлари ва аҳоли ҳамжиҳатлигида 1327 та овоз билан ғолиб деб топилган.
Ҳокимликка кўра, лойиҳа доирасида 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига замонавий, ёпиқ футбол майдонини қуриш ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудуд атрофини янада кўкаламзорлаштириш ҳамда сайр қилиш йўлакларни ташкил этиш мақсадида мазкур қаровсиз боғдаги қуриган ва парваришлаш имкони мавжуд бўлмаган 3 туп гилос ва 3 туп ўрик дарахти ҳамда 1 дона сирень бутаси (мораторий жорий қилинмаган) жами 7 дона дарахт туман Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари иштирокида тегишли тартибда кесилган.
Қибрай тумани ҳокимлиги берган муносабатда ёзилишича, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ёшларни оммавий спорт турларига жалб қилиш ҳамда маҳаллада “яшил боғ” ташкил этиш, аҳолининг мароқли дам олиши учун қулай ва экологик тоза ҳудуд яратиш мақсадида барпо этилиши режалаштирилаётган мазкур лойиҳада аҳоли вакилларининг таклиф ва тавсиялари ҳам инобатга олинган.
“Мазкур жараёнларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этмагани ҳамда видеотасвирга олишда фуқароларга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ва тўсиқлар ёки бошқа қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар бўлмаганини маълум қиламиз”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Тармоқларда сиздирилган видеоларда дарахтларни кесиш ишига туман ҳокимининг ўзи ҳам боргани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги “Омонқўтон” миллий табиат боғида жами 2500 тупдан ортиқ ноёб ва Қизил китобга киритилган дарахтлар кесиб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь