Қибрайда 7 кг “марихуана”, пневматик қурол ва патронлар сақлаётган фуқаро ушланди
3-саҳифа
−
08:28 884 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаронинг ижарага олган ер майдонидаги контейнерлардан 7 килограмм “марихуана”, пневматик қурол ва учта патрон аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган фуқарога қишлоқ хўжалиги йўналишида фойдаланиш учун узоқ муддатга ижарага берилган ер майдони четида жойлашган иккита контейнер холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Контейнерлардан қуруқ ҳолатда сақланаётган жами 7 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ва 12 мм калибрли 3 дона патрон ашёвий далил сифатида олинган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланган эди.
Live
Барчаси