Қибрайда 1,2 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
21 Январь
1342Тошкент вилоятида 1,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирларида Қибрай туманининг “Обод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро T.M. хонадони кўздан кечирилганда, истеъмолчи иссиқхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз, яширин йўллар билан резина шланг орқали тўғридан-тўғри уланиб, “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 миллиард 259 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Ҳолатга алоқадор барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 7,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланганди.
LiveБарчаси