Қибрай тумани ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
06 Сентябрь 2023
7206Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қибрай туманида раҳбар кадрлар таркибини кучайтириш ва янгилаш бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгаши махсус ишчи гуруҳининг тавсиясига, шунингдек, Қибрай тумани ҳокимининг фармойишига кўра, янги тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:
• Наипова Раҳима Маъмуржон қизи — туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи;
• Ҳамидов Камолиддин Маҳмудович — туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
• Бойматов Фарҳод Одилжонович — туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
• Холиқов Фарҳод Худойберганович — туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари;
• Ҳошимов Акмалхўжа Исроил ўғли — туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимини эгаллади.
Маълумот ўрнида, Қибрай туманига 2018 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Мираъзам Қосимов 2023 йилнинг август ойи бошида Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи вақтида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинганди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассислари вазифасидан бўшатилди. Бу ҳақда Зойир Мирзаев халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентабрда Тоир Алиматов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
LiveБарчаси