Қайси тиббий ёрдам турлари давлат бюджетидан қопланади?
Жамият
−
19 Октябрь 2023
7640Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган туман (шаҳар) даражасидаги амбулатор ва стационар шароитларда кўрсатиладиган кафолатланган тиббий ёрдам рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғида сўз боради.
Рўйхатда оилавий тиббиёт марказлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва туғуруқхоналарда кўрсатиладиган тиббий хизмат турлари ва уларнинг тавсифи кўрсатиб ўтилган.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, ташхис қўйиш учун зарур бўлган текширувлар, паллиатив тиббий ёрдам, меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш, ўлимни қайд қилишни расмийлаштириш каби тиббий ёрдамлар давлат томонидан кафолатланади.
Шунингдек, ҳужжатда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган ташхислар рўйхати ҳам келтирилган.
Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг формулаларига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг алоҳида рўйхати тузилди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳужжат жорий йилнинг 17 октябридан кучга кирган.
Аввалроқ, ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь