Энди қайси ОТМга нечта абитуриент ҳужжат топширганини онлайн кўриш мумкин
Жамият
−
06 Июль 2019
139307Абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар кесимида онлайн кўриш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг учун абитуриент Давлат тест маркази томонидан яратилган qabul.dtm.uz сайтига кириши ва олий таълим муассасаси ҳамда таълим тилини танлаши кифоя.
Бунда танланган олий таълим муассасасидаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:
- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023