Қайси давлатлар саратон касаллигини ўрганишга энг кўп пул сарфлайди?

Бу қизиқ

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST) маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб олтита ўлимдан биттасига саратон сабаб бўлади. Ушбу кассаликни ўрганиш ва эрта аниқлаш жуда муҳим. “The Lancet Oncology” журнали 2016 йилдан 2023 йилгача бутун дунё бўйлаб саратон касалликларини тадқиқ қилишга ажратилган маблағларни таҳлил қилди.

Тадқиқотлар учун умумий қиймати 51,4 миллиард долларни ташил этадиган 108 мингта грантлар ажратилган. Унга ҳукумат ва хайрия харажатлари киритилган, аммо хусусий сектор маълумотлари ҳисобга олинмаган.

Ушбу харажатларни тақсимлайдиган бўлсак:

АҚШ – 57% (25,2 миллиард евро);
Европа Иттифоқи ва унинг аъзо давлатларига – 16,8% (7,4 миллиард евро);
Буюк Британия  – 11,1% (4,9 миллиард евро) ;
Японияда – 3,6 фоиз  (1,6 миллиард евро);
Австралияда –2,9 фоиз  (1,3 миллиард евро); 
Канадада ва Хитойда – 2,6 фоиздан  (1,3 миллиард евро) тўғри келади.

Саккиз йиллик тадқиқот даврида АҚШ саратон касалликларини тадқиқ қилиш учун маблағ сарфлаш бўйича узоқ муддат етакчилик қилди. Бироқ, Европа мамлакатлари ҳам миллиардлаб евро ажратган.

Глобал миқёсдаги тадқиқотлар учун ажратилган маблағларнинг аксарияти бой мамлакатлардан келган бўлиб, улар ўз пулларининг асосий қисмини ички лойиҳаларга сарфлаган. Ривожланаётган мамлакатлар ушбу тадқиқот даврида атиги 48,4 миллион евро маблағ ажратган.

Қайд этилишича, ажратилган маблағларнинг 76 фоиз қисми лаборатория тадқиқотларига йўналтирилган бўлиб, айниқса, кенг тарқалган кўкрак бези саратони, қон саратони ва клиник текширувлар яхши молиялаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олмос ёрдамида саратонни аниқлаш усули топилганди. Унга кўра, саратон ҳужайралари лимфа тизими орқали бошқа аъзоларга тарқалиши мумкин. Лимфа тугунлари зарарланганини аниқлаш учун шифокорлар турли тестлардан фойдаланишади, бу эса даволаш стратегиясини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги усулларда радиоактив маркерлар ёки кўк бўёқлар қўлланилади. Аммо радиофармацевтик моддалар ҳамма клиникаларда мавжуд эмас, бўёқ эса беморларнинг қарийб 1 фоизида аллергик реакцияга сабаб бўлади.

Маликабону Муҳаммедова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

саратон Тадқиқот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг