Қайси беморларни зудлик билан шифохонага жойлаштириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланади ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилади. Улар коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорида сўз борган. 

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

•    республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш; 

•    коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

•    коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилган. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг