Қатарга қарши баҳсда Ўзбекистон футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди

Спорт

image

Жаҳон чемпионати саралаши “A” гуруҳи 5-тур доирасидаги Қатар-Ўзбекистон баҳси якунлангач, футболчиларнинг ўйиндаги баҳолари эълон қилинди.

Ўзбекистон терма жамоасидан энг юқори баҳони Аббосбек Файзуллаев қўлга киритди. Қатарликлар дарвозасига 2 та тўп киритган Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатлари 8,7 баллга лойиқ кўрилди. Бу борада энг паст кўрсаткични Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси, захирадан майдонга қўшилган Рустам Ашурматов қайд этди – 6,3 балл. Шунингдек, жароҳат сабаб жуда эрта захирага олинган жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳам энг паст баҳолардан бирига лойиқ кўрилди – 6,4 балл. 

Мезбонлар сафида кутилганидек энг юқори кўрсаткични жамоа сардори Акром Афиф қайд этди. У ўз номига ассист ёздириб қўйиш баробарида, жамоасининг хавфли ҳужумларини ташкил этишда бош қош бўлди. Афиф хатти-ҳаракатлари 8,9 баллга лойиқ кўрилди. Қатарликларнинг 2 та голига муаллифлик қилган Алмоэз Али 7,8 балл билан баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар-Ўзбекистон ўйини ҳақида машҳур карикатурачи Ҳамид Саҳари ўз ижодий ишини эълон қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг