Қатар Амири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
18 Декабрь 2023 10456 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабр куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этади. Қатар амирининг ташаббуси орқали таъсис этилган ушбу мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирланяпти.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь