Қашқадарёда “КамАЗ”га йўл бермаган Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йигит ЙТҲда ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 28 август куни Қашқадарё вилоятида юк машинаси ва енгил автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ёш йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 15:15 ларда, Қашқадарё вилояти, Косон тумани ҳудудидан ўтган 4К-339 “Қарши айланма йўлининг” 6-километрида юз берган. Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Н.Ш. Damas русумли автомобилни “Обдида-Хўжақўрғон” кўчалари кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги “КамАЗ-5320” русумли юк автомобилини ўтказиб юбормаган. Натижада улар тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Damas автомобили ҳайдовчиси 20 ёшли Н.Ш. воқеа жойида, ушбу автомобиль йўловчиси 18 ёшли А.Ж. шифохонада вафот этган. “КамАЗ” юк автомобили ҳайдовчиси 29 ёшли Б.У. ва йўловчиси 18 ёшли А.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ҳодиса содир бўлган куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг