Қашқадарёлик 14 ёшли вундеркинд грантга кирди
Жамият
−
05 Сентябрь 2019 10027 1 дақиқа
Китоб туманида яшовчи 14 ёшли Жасурбек Ғуломов талаба бўлиш истагида Қарши давлат университети қабул ҳайъатига ҳужжат топширган эди.
Қарши давлат университети матбуот котиби Ойбек Юсуповнинг хабар беришича, у барча тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, давлат гранти асосида Биология таълим йўналиши талабасига айланди.
Митти қалб билан улкан орзуларни кўзлаган қаҳрамонимиз курсдошлари ҳамроҳлигида, мустақиллик дарсларида иштирок этиш учун илк бора ўқув аудиториясига қадам қўйди.
Live
Барчаси