Қашқадарёлик 14 яшар боланинг опаси ва укасида ҳам коронавирус аниқланди
Жамият
−
06 Апрель 2020
14449Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар орасида 14 яшар болакай борлиги, у Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида истиқомат қилиши ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, унинг 36 ёшли отаси ва 16 ёшли опаси ҳам COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлди.
Таъкидланишича, вилоятда коронавирус инфексияси қайд этилган беморлар 6 нафарни ташкил қилмоқда. Улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморларнинг аҳволи ўрта оғир даражада эканлиги айтилмоқда.
Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилинишича, юқорида келтирилган 14 ёшли боланинг 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укасида ҳам коронавирус аниқланган. Вилоятда қайт этилган олтинчи бемор эса Чироқчининг бошқа қишлоғида яшайдиган, аввал Тошкентдаги фирмада ишлаган 56 ёшли фуқаро ҳисобланади.
Қайд этилишича, вилоят ҳудудида 4872 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3338 нафари эпидемиологик вазият барқарор бўлмаган давлатлардан келган эди. Шулардан 125 нафарини чет эл фуқаролар ташкил этади.
Ушбу шахсларнинг 2779 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиғи қониқарли деб топилган. Жорий йилнинг 4 апрель куни махсус муассасалардаги 437 нафар фуқаронинг барчаси карантин тугаганлиги сабабли яшаш манзилига жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 397 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси